“INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталигида Экспериментал биология лабораторияси 4та инновацион ишланмалар билан қатнашади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  жорий йилнинг 29–31 октябрь кунлари  “UzEkspoMarkaz” миллий кўргазмалар комплексида чет эл ва маҳаллий илмий-инновацион марказлар, инвестицион жамғармалар, технологик агентликлар, технопарклар, бизнес инкубаторларни бир даврада жамлайдиган “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказади. Ушбу ҳафталикда Экспериментал биология лабораторияси 4та инновацион ишланмалар билан қатнашади.

Лабораториянинг генетик таҳлил йўналишида олиб борилаётган тадқиқотлар асосида буғдойда учрайдиган Фузариум замбуруғининг штампларини аниқлаш тизими йўлга қўйилди

Лабораториянинг генетик таҳлил йўналишида олиб борилаётган тадқиқотлар асосида буғдойда учрайдиган Фузариум замбуруғининг Fusariumsporotrichoides, Fusarium tricinctum, Fusarium langsethiae, Fusarium culmorum, Fusarium avenaceum, Fusarium cerealis, Fusarium poae, штампларини аниқлаш тизими йўлга қўйилди. Фузариум замбуруғини аниқлаш имконияти йўлга қўйилди. Шунингдек, буғдой ниҳоллари ва дони таркибида афлотоксин (Aflatoxin), охратоксин (Ochratoxin) мавжудлигини анилаш асосида замбуруғли касалликларга қарши ёки буғдойнинг чидамлилини … DavomiЛабораториянинг генетик таҳлил йўналишида олиб борилаётган тадқиқотлар асосида буғдойда учрайдиган Фузариум замбуруғининг штампларини аниқлаш тизими йўлга қўйилди

АИФ лойиҳаси доирасида “Дон ва дуккакли дон экинлар илмий тадқиқот институти” нинг Қашқадарё филиали базасига илмий сафар ташкил этилди

АИФ лойиҳаси доирасида ишлаб чиқариш корхоналари билан иннавацион ҳамкорликларни ривожлантириш мақсадида “Дон ва дуккакли дон экинлар илмий тадқиқот институти” нинг Қашқадарё филиали базасига илмий сафар ташкил этилди. Сафар давомида “Экпериментал биология” лабораторияси базасини бойитиш ва материал алмашиниш ҳамда илмий ҳамкорликларни йўлга қўйиш. Филиалдан олиб келинган материаллар лойиха бўйича ҳамкор “Бек кластер МЧЖ ҚК” базасида ташкил … DavomiАИФ лойиҳаси доирасида “Дон ва дуккакли дон экинлар илмий тадқиқот институти” нинг Қашқадарё филиали базасига илмий сафар ташкил этилди

Экспериментал биология лабораториясида навбатдаги янгилик

Ўсимлик ва тупроқ таркибини штрихли TEST CUVETAлар ёрдамида тезкор анализ қилиш имкониятлари Университетнинг “Экспериментал биология” лабораториясида Европа Иттифоқи фондининг Ўзбекистон қишлоқларини барқарор ривожлантириш лойиҳаси дастури асосида GIZ халқаро ташкилотининг қўллаб қувватлаши билан “Экспериментал биология лабораториясига олиб келинган лаборатория ускуналари ҳамда АИФ лойихаси доирасида амалга оширилаётган тадқиқотлар натижалари асосида ўсимлик органлари ва маҳсулотлари ҳамда тупроқ таркибини … DavomiЭкспериментал биология лабораториясида навбатдаги янгилик

Ўсимлик ва тупроқ анализи тадқиқот йўналиши

Лабораторияда ўсимлик ва тупроқ ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тизими бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Бунинг учун ўсимликни тупроқ таркибига мос ҳолда танлаш ва парваришлаш технологиялари масалалари бўйича изланишлар олиб борилади. Биринчи ўринда тупроқ таркиби кимёвий, биокимёвий ва биологик жиҳадан таҳлил қилинади. Тупроқ таркибини ўзгартириш бўйича агрокимёвий тадқиқотлар олиб борилади. Тупроқни таркибига кўра баҳо берилади. Тупроқ ҳақидаги мавжуд … DavomiЎсимлик ва тупроқ анализи тадқиқот йўналиши

“Мева-сабзавот ва агробизнеснинг иқтисодий ўсиши” мавзусида семинар тренинг ўтказилди

Семинарни проф.Ҳ.Қўшиев кириш сўзи билан очиб Гулистон давлат университети Табиий фанлар факультети “Экспериментал биология” лабораторияси ва Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорлида амалга ошириладиган бугунги семинар тренинг мақсади,фермер хўжаликлари ўзларининг шахсий бизнесларини юритиши учун жуда катта бир илмий-амалий кўникма олишларини айтиб ўтди ва уларга керакли тавсияларни бериб ўтди. Wouter Petersman “Мева-сабзоват ва агробизнеснинг иқтисодий … Davomi“Мева-сабзавот ва агробизнеснинг иқтисодий ўсиши” мавзусида семинар тренинг ўтказилди

УНИВЕРСИТЕТНИНГ “ЭКСПЕРИМЕНТАЛ БИОЛОГИЯ” ЛАБОРАТОРИЯСИДАН ЯНА БИР ЯНГИЛИК

БАТАТ (Ширин картошка) СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ТУПРОҚ-ИҚЛИМ ШАРОИТИ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН ЯНГИ НОАНЪАНАВИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЎСИМЛИГИ Батат (Ipomoea batatas)нинг ватани Жанубий Америка бўлиб, асосан, тропик мамлакатларда, дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларда экилади. Гектаридан 800-1200 центнер хосил олинади. Батат картошкаси қаламчаларидан кўпайтирилади. Экспериментал биология лабораториясида бир неча йиллардан буён олиб борилган биотехнологик, физиологик ва биокимёвий тадқиқотлар асосида … DavomiУНИВЕРСИТЕТНИНГ “ЭКСПЕРИМЕНТАЛ БИОЛОГИЯ” ЛАБОРАТОРИЯСИДАН ЯНА БИР ЯНГИЛИК

Тупроқ турлари, макро ва микроэлементлар, тупроқ таркиби ва тупроқ таҳлили натижалари мавзусида семинар тренинг ўтказилди

5-июн куни Гулистон давлат университети “Экспериментал биология” лабораторияси ва Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) билан ҳамкорлигида Ҳаралд Браунгарт (Harald Braungart) ва Умид Сайфудинов иштирокида семинар тренинг бўлиб ўтди. Harald Braungart ”Тупроқ турлари, макро ва микроэлементлар, тупроқ таркиби ва тупроқ таҳлили натижалари” мавзусидаги тайёрланган презентация ва слайдлар асосидаги маърузаси тингланди. Олиб келган Спектрофотометр, термостат, муфелний печь,элаклар … DavomiТупроқ турлари, макро ва микроэлементлар, тупроқ таркиби ва тупроқ таҳлили натижалари мавзусида семинар тренинг ўтказилди

Сирдарё вилояти шароитида подура Podura aquatic ҳашаротининг биологияси тўғрисида

Подурада қанотлар ривожланмаган. Улар оёқлари ёрдамида ҳаракатланади, орқа оёқлари ёрдамида сакраб харакат қилади. Подураларнинг 1-3 ёшдаги личинкалари ўрмалаб ҳаракатланади. Личинкаларнинг 4-5 ёшдаги формалари орқа оёқлари билан ҳам ҳаракатланади. Личинкаларининг терисида жуда кўп туклар жойлашган. Узоқ вақт нам бўлган шароитда тарқалган. Шунинг учун уларнинг личинкалари намлиги юқори  бўлган тупроқларда фаол бўлади. Личинкалар тупроқнинг 5 см дан … DavomiСирдарё вилояти шароитида подура Podura aquatic ҳашаротининг биологияси тўғрисида

Табиий бирималар асосида яратилган препаратларнинг ўсимликларни замбуруғли касалликларга чидамлилигини оширишдаги аҳамияти

Экспериментал биология лабораториясининг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” тадқиқот йўналишида ширинмия илдизидан ажратиб олинган глицирризин кислотас асосида яратилган комплекслар буғдойнинг замбуруғли касалликларга чидамлилигини оширувчи индукторлик хусусиятига эга эканлиги аниқланди. Шунинг билан бирга ушбу бирикмалар ўсимлик ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатини оширувчи энг муҳим табиий бирикмалар сифатида қайд этилди.