Hayot technology

2019 йилнинг 22 майидан бошлаб,  Жаҳон банкининг АИФ гранти асосида ҳамкор ташкилот “Hayot Technology” томонидан семинар-тренинг ўтказилмоқда. Ўтказилаётган семинар-тренинг давомида “Экспериментал биология” лабораторияси ходимлари, докторантлар, магистрантлар, мустақил тадқиқотчилар иштирок этмоқда. Семинар-тренингнинг 2-чи кунида ишлаб чиқариш корхоналари (фермер хўжликлари ва тадбиркор қишлоқ хўжалиги) ходимлари таклиф этилдилар. Экспериментал биология лабораториясида ўтказилаётган амалий машғулотлар давомида тадқиқотларда фойдаланиладиган замонавий ускуналар билан ишлаш тартиби босқичма-босқич тарзда намойиш қилинди. Бу тадқиқотчилар, магистрантлар учун олиб бораётган тадқиқот режалари босқичларини шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Семинар-тренинг ва амалий машғулотлар давомида ўсимлик касалликларини молекуляр-генетик таҳлил қилиш ва хариталаш бўйича режалар тузилди. Бу тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришда қўллаш учун стратегик режани шакллантиришда фойдаланилишда имкон бериши қайд этилди.