“Экспериментал биология” лабораториясида ўсимликлар бўйича олиб борилган тадқиқотларда гидропоника усули асосида ўсимлик ва тупроқ таркибидаги элементлар ҳамда уларнинг эквивалент нисбати бўйича ўсимликларни озиқлантиришнинг рақамлаштирилган технологияси яратилди.

Картошка навларида фосфор ва калий элементларини тупроқ таркиби ва ўсимликлардаги эквивалент нисбатларининг тупроқдан микроэлементларни ўзлаштиришга таъсири ўрганилди. Бунда ишлаб чиқариш жараёнида ўсимликни ўғитлашда элементларнинг эквивалент нисбатларини эътиборга олиш бўйича рақамлаштирилган усул яратилди. Лабораторияда яратилган ушбу технология юқори ва сифатли ҳосил олиш билан бирга иқтисодий тежамкорликка эришиш имконини беради.