«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Жаҳон банки академик инновациялар фондининг “Олий таълимни модернизациялаш” лойиҳаси доирасида семинар тренинг ўтказилди. 28 март куни жаҳон банкининг “академик инновациялар фонди” гранти асосида Гулистон давлат университетида “Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда кластерли ёндашув: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “ўқув-илмий комплекс” ташкил этиш” мавзусида амалга оширилаётган лойиҳа режаси асосида “маҳсулотларни сертификатлаштириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу семинар тренингда Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш Агентлиги мутахассислари, сирдарё вилояти синов ва сертификатлаштириш маркази директори ва ходимлари. Экспериментал биология лабораторияси тадқиқотчи ва ходимлари, университетда фаолият кўрсатаётган мутахассис ходимлар иштирок этдилар. Семинар-тренинг давомида экспериментал биология лабаораторясининг тупроқ ва ўсимлик маҳсулотларини ҳамда генетик жиҳатдан модификацияланган маҳсулотларни (гмо) таҳлил қилиш натижаларини сертификациялаштириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Бунда маҳсулотларни таҳлил қилишда фойдаланиладиган ускуналарни ҳамда лабораторияни аттестация ва аккредитациядан ўтказишга тайёрлаш ҳужжатларни тайёрлаш тшлари амалга оширилди. Яқин вақт оралиғида экспериментал биология лабораториясининг тегишли йўналишлари (тупроқ ва ўсимлик маҳсулотлари таҳлили, гмо) бўйича шартномавий таҳлиллар амалга оширилади. Лабораторияда халқаро стандарларга мос ҳолда “global gap” стандарти асосида таҳлилларнинг олиб борилиши йўлга қўйилганлиги семинар иштирокчилари тмонидан юқори баҳоланди. Семинар давомида “global gap” стандарти бўйича амалга ошириладиган таҳлиллар ва уларнинг натижалари алоҳида кўргазмали тарзда тақдимот қилинди.