Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВ: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “Ўқув-илмий комплекс” ташкил этиш” мавзусида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан амалга ошириладиган ишлар дастури

Олий таълим муассасаси (ОТМ)нинг халқаро миқёсдаги нуфузи энг аввало тайёрлайдиган мутахассис кадрлари салоҳиятига боғлиқ. Чунки давлатнинг энг юқори бошқарув органидан то қуйигача бўлган тизим учун раҳбар ва мутахассис ходимлар ОТМда тайёрланади. Америка, Япония, Жанубий Корея, Англия, Германия каби давлатлардаги дунёга машҳур университетларининг тажрибалари бугунги кунда ОТМлари учун намуна бўла олади. Шулар сингари, ҳар бир ОТМ минтақавий шароит ва мавжуд имкониятлар асосида юқорида қайд этилган мақсадга эришишга ҳаракат қилиши керак. Халқаро даражада юқори нуфузга эга бўлган кўпгина университетларнинг жаҳон миқёсида машҳур бўлишига сабаб бир томондан давлат сиёсати бўлса, иккинчи томондан олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграциянинг қандай ташкил этилишига боғлиқ.

Шунга кўра Ўзбекистон Республикасининг устувор йўналишлар бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ОТМни модернизациялашга алоҳида эътибор берилган. Бунда олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси механизмини такомиллаштириш асосида таълим сифатини ошириш, юқори малакали рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича алоҳида вазифалар белгиланган.

Лойиҳанинг асосий мақсади.Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида кластерли тизимга асосланган интеграция – инновацион ўқув-илмий комплекс тизимини ташкил этиш ва унинг механизмини яратиш.

Лойиҳа бўйича режалаштирилган ишлар 3 компонент асосида амалга оширилади.

  • Компонент. Иинновацион ўқув маркази ташкил этиш

Олиб борилаётган тадқиқот ишларини инновацион ишланмаларга йўналтириш, инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш бўйича тадқиқотчи олим ва мутахассислар учун ҳамда ишлаб чиқариш тизимида фаолият кўрсатаётган ёки ишга қабул қилинаётган ходимларни инновацион дунёқарашини шакллантириш бўйича инновацион ўқув курслари ташкил этилади. Марказ томонидан ишлаб чиқариш жараёнлари учун яратилган инновацион ишланмалар ва технологиялар кўргазмалари тизимли тарзда ташкил этиб борилади. Ўқув курслари ва кўргазмалар давомида тадқиқотчилар ва техник ходимлар (технология муаллифлари раҳбарлигида) ўзларининг ишланмаларини ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга тақдим этадилар. Шунингдек, марказда малака ошириш курслари ташкил этилади.

Университет базасида ишлаб чиқариш корхоналари мутахассисларини тизимли тарзда малакаларини ошириб бориш давомида олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини замон талабалари даражасида такомиллаштириш бўйича инглиз тили курси ташкил ташкил этилади. Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кластерли ёндашувлар асосида ташкил этиш модели асосида марказ фаолияти тизимида ЎзДЖТУ томонидан инглиз тили ролини ошириш бўйича қуйидагилар амалга оширилади:

таълим йўналишлари ва тегишли ишлаб чиқариш йўналишларига мос ҳода кластерли ёндашувларга асосланган ҳолда инглиз тилини ўрганиш дастури ишлаб чиқилади;

яратилган дастур асосида инглиз тилини ўрганиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади ва битта ўқув қўлланма яратилади;

таълим тизимида гендер сиёсати муаммосини эътиборга олган ҳолда инглиз, ўзбек ва рус тилларида гендерга оид терминларнинг 3 тилли глоссарийси яратилади;

Лойиҳа бўйича режалаштирилган ишлар 3 та босқичда амалга оширилади.

1 босқич:

– таълим йўналиши ва тегишли ишлаб чиқариш йўналиши бўйича инглиз тилини ўрганиш бўйича кластерли ёндашувларга асосланган ўқув дастури ишлаб чиқилади;

– инглиз тилини ўргатиш бўйича кластерли ёндашувларга асосланган (таълим-фан-ишлаб чиқариш) қисқа ўқув курси ташкил этилади;

2 босқич:

– ўқув курси асосида кластерли ёндашувларга асосланиб тайёрланган дастур бўйича инглиз тили ўқитувчиларига семинар-тренинглар ўтказилади (иштирокчиларга тегишли сертификатлар тақдим этилади);

– инглиз, ўзбек ва рус тилларида гендерга оид терминларнинг 3 тилли глоссарийси яратилади.  

3 босқич:

– лойиҳа бўйича “ўқув-илмий комплекс” бўйича ишлаб чиқариш билан ҳамкорлик қилишга жалб қилинган таълим йўналишларида инглиз тили курсларини кластерли ёндашувлар асосида ўқитишни йўлга қўйиш бўйича тавсиялар тақдим этилади;

– АКТ соҳаси бўйича ESP ўқув қўлланмаси яратилади.

– ҳамкорликда олиб борилаётган амалий тадқиқот ва фаолият тарғиб қилинади ва натижалар расмийлаштирилади;

ШУНГА АСОСАН

Инглиз тилини таълим йўналишига мос ҳолда ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлаган ҳолда ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Инглиз тилини кластерли ёндашувлар асосида ўқитиш бўйича дастурлар тайёрлашда инглиз тили ўқитувчиларига йўлланмалар берилади.

Олинган натижалар ҳамкорликда расмийлаштирилади ва тадбиқ этиш бўйича амалий ишлар йўлга қўйилади.

Лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш билан интеграцияни ривожлантириш мазмунидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги манбалар яратилишига эътибор берилади:

  • АКТ соҳаси бўйича ESP ўқув қўлланмаси яратилади;
  • Гендерга оид терминлар луғати яратилади.