Селекция ва уруғчилик

       Маълумки, бугунги кунда, озиқ-овқат муаммоси, аҳолини кўпайиши, экиладиган ер майдонларини эса камайиши ҳамда экологияни бузилиши яратилаётган қишлоқ хўжалик экинларнинг янги навларига бўлган талабларини кучайтирмоқда.

Ташкил этилган тадқиқот йўналиши бўйича асосий вазифалар:

– ғўза, донли ва бошқа экинларнинг янги юқори маҳсулдорли, қимматли-хўжалик белгилар мажмуасига эга бўлган навларини яратиш, ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича олиб бориладиган изланишларни кенгайтириш ва уларни чуқурлаштириш;

– бирламчи ва нав уруғчилигини такомиллаштириш, уруғ етиштирувчи хўжаликларга илмий-услубий ёрдам кўрсатиш, селекция ва уруғчилик соҳасида илм-фан ва илғор тажрибаларни оммалаштириш;

– олимлар, катта илмий ходим изланувчилар, магистр ва бакалавр талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини олиб боришлари учун база яратиш йўли билан фан ва таълим интеграциясини чуқурлаштириш;

– турли ҳил қишлоқ хўжалик экинларни аномал ривожланишининг цитогенетик сабабларини, қимматли-хўжалик кўрсаткичларига таъсир қиладиган турли ҳил биокимёвий параметрларни, олинадиган маҳсулот сифатини (тола, дон ва х.к.) аниқлашда амалий ёрдам кўрсатиш;

Ушбу тадқиқот йўналиши бўйича 5 та сектор фаолият юритади:

1) Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилиги ва уруғшунослиги;

2) Қишлоқ хўжалик экинларининг умумий ва молекуляр генетикаси;

3) Қишлоқ хўжалик маҳсулотлар сифатини аниқлаш;

4) Физиология ва биокимё;

5)Ўсимликлар биотехнологияси.

Қуйидаги йўналишларда фаолият юритиши режалаштирилган:

Биотик ва абиотик омилларга чидамли, қимматли-хўжалик белгилар мажмуасига эга бўлган қишлоқ хўжалик экинлар янги навларини яратиш,

Қишлоқ хўжалик экинлар биологиясини, экинбоплик ва навдорлик хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш,

Мева-сабзавот экинларининг янги навларини ва дурагайларини яратиш ва уларнинг уруғчилиги,

Янги навларни яратишда мавжуд усулларини такомиллаштириш ва амалий селекцияда фойдаланиш учун қишлоқ хўжалик экинлар геномикасини ўрганиш,

Селекция жараёнида биотехнологик усулларини ва маркерларга асосланган селекцияни ўрганиш,

Ғўзанинг дурагай, нав ва тизмалар толасини технологик кўрсаткичларини аниқлаш,

Қишлоқ хўжалик экинларининг физиолого-биокимёвий кўрсаткичларни, мойдорликни ва намликни ўрганиш,

Етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинлари сифатини яхшилаш мақсадида ўсимликлар генетик ресурсларини хилма-хиллигини ўрганиш,

Дунё генофондидаги турларнинг филогенетик муносабатларини ўрганиш,

Ўсимликларнинг морфологик-маркерли ва структуравий белгиларининг генетикасини ўрганиш ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг ходимларини малака ошириш курсларини ташкиллаштиришдан иборат.