Мақсад ва вазифалар

Ўқув илмий комплекс мақсади: Меҳнат бозори талабаларини қондириш билан боғлиқ ҳолда ОТМда сифат кўрсаткични энг юқори даражага кўтариш ва мамлакатнинг инновацион ишлаб чиқариш кўрсаткичини жаҳон талабалари даражасига етказиш. Илмий ва ижодий фаолиятни ривожлантириш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида корпоратив ҳамкорликлар механизмини такомиллаштириш.

Ўқув илмий комплекс вазифалари:

  • Олий таълим тизимини Жаҳон стандартлари даржасига кўтариш
  • Фан ва таълим интеграциясини шакллантириш
  • Интеллектуал мулк маҳсулотларини тижоратлаш учун шароит яратиш
  • Юқори малакали ва рақобатбаодош илмий ва
  • илмий педагогик кадрлар тайёрлаш

Белгиланган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб таълим сифатини ошириш билан боғлиқ ҳолда:

  • Ўқитувчи таълим жараёнида фақат педагогик фаолият билан боғланиб қолмай, маълум муаммолар ечимига қаратилган илмий тадқиқотларда иштирок этади ҳамда тадқиқотларга жалб этилган талабалар, магистрантлар, катта илмий илмий ходим-изланувчилар ва мустақил тадқиқотчилар изланишларига раҳбарлик қилади.
  • Олиб борилаётган тадқиқотлар бевосита ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасалар муаммолари ечимига қаратилишига алоҳида эътибор берилади. Тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этилиши – барча иштирокчиларнинг мувоффақияти сифатида баҳоланади. Тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришда жорий этилиши бўлажак мутахассиснинг билим олишга бўлган иштиёқини яна ҳам оширади ва ўз устида кўпроқ ишлашга ҳаракат қилади.
  • Илмий ижодий ҳамкорликка асосланган “ўқув- илмий комплекс” яратилишига алоҳида эътибор берилади. Яратиладиган ўқув- илмий комплекс фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интегрциянинг ривожланиши учун хизмат қилади.

Амалга ошириш босқичлари қуйидагилардан иборат:

  1. Инновацион корпоратив ҳамкорлик: фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси механизмларини такомиллаштириш босқичи
  2. Ўқув-илмий комплекслар ташкил этишнинг механизмларини яратиш босқичи
  3. Илмий салоҳиятни юксалтириш механизмини такомиллаштириш. Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш босқичи