Кимё

Кимё фанини ўқитишнинг илғор технологияларини ишлаб чиқиш, ўқув жараёнига АКТ ва Инновацияларни жорий этиш, вилоятидаги мавжуд мактаб ва академик лицейларда ёшларни фанга, билим олишга ҳамда китобхонлика жалб қилиш(қизиқтириш)нинг таъсирчан тора-тадбирларини ишлаб чиқади.

ТУПРОҚ ВА ЎСИМЛИК МОДДАЛАРИ КИМЁСИ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Тупроқ шўрланиш даражасини аниқлашнинг кимёвий (гравиметрик, тириметрик) усуллари ва замонавий физик кимёвий, яъни оптик эмиссион анализ методларида аниқлаш усуллари ишлаб чиқилади. Ўсимлик наъмуналарининг кимёвий таркибини анализ қилади ва физик кимёвий усулларда ўрганади.

Университет базасида қуйидаги лабараторияларда бир қатор илмий ишлар амалга оширилмоқда:

ПЎЛАТЛИ ЧИҚИНДИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ: Бекобод металургия завочи чиқиндисини таркиби анализ қилиниб уни қайта ишлаш ва шўрхок ерларни шўрланишини камайтириш мақсадида фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқиш лойихасини яратиш

ЎСИМЛИКЛАР ЭКСТРАКТИДАН МОЙЛАР АЖРАТИБ ОЛИШ: Узум данагидан кимёвий консервантларсиз табиий тоза ёғ ажратоб олиш, узум, оома ва бошқа мевалардан петин олиш, ялпиз таркибидан ментол ажратиб олиш, рўян ўсимлигидан бўёқ моддалар ажратиб олиш.

ШИРИНМИЯ ИЛДИЗИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ: Глицирризин кислотасини ажратиб олиш, уни модификациялаб ўсимликлар ўсиш ва ривожланишини ситимулловчи, касалликларига қарши перепаратлар яратишнинг илмий асосларини яратиш.