Геномика

Тадқиқот йўналишлари:

– қишлоқ хўжалиги ўсимликлари, доривор ва техник ўсимликлар, микроорганизмлар ва замбуруғлар ҳамда ҳашаротларнинг генетик хилмахиллигини нуклеин кислоталари таркиби ва хусусиятига кўра геномик ва биоинформатик методлар ёрдамида аниқлаш тизими йўлга қўйилади.

– молекуляр маркерларга асосланган ҳолда замонавий генетик ва ҳужайравий муҳандислик, генетик ва вертуал селекция ёрдамида атроф муҳит ва инсонга хавфсиз бўлган ҳамда зараркунанда ва касалликларга чидамли, тупроқ-иқлим шароитга мос бўлган навларни яратиш ва тадқиқот натижаларини шлаб чиқаришга жорий этишни йўлга қўйиш.

– генетик модификацияга учраган ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини генетик таҳлил асосида сертификация қилиш ҳамда ушбу йўналишларда тадқиқотлар олиб бораётган лаборатоиялар билан мувофиқлаштириш.

– ўсимликлар геномикаси ва биоинформатика тадқиқот йўналишлари бўйича ўзаро аҳамиятли халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, кадрлар тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш йўналишларида олий таълим ва илмий муассасалари билан республика ва халқаро миқёсда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.