“INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталигида Экспериментал биология лабораторияси 4та инновацион ишланмалар билан қатнашади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  жорий йилнинг 29–31 октябрь кунлари  “UzEkspoMarkaz” миллий кўргазмалар комплексида чет эл ва маҳаллий илмий-инновацион марказлар, инвестицион жамғармалар, технологик агентликлар, технопарклар, бизнес инкубаторларни бир даврада жамлайдиган “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказади. Ушбу ҳафталикда Экспериментал биология лабораторияси 4та инновацион ишланмалар билан қатнашади.