Лабораториянинг генетик таҳлил йўналишида олиб борилаётган тадқиқотлар асосида буғдойда учрайдиган Фузариум замбуруғининг штампларини аниқлаш тизими йўлга қўйилди

Лабораториянинг генетик таҳлил йўналишида олиб борилаётган тадқиқотлар асосида буғдойда учрайдиган Фузариум замбуруғининг Fusariumsporotrichoides, Fusarium tricinctum, Fusarium langsethiae, Fusarium culmorum, Fusarium avenaceum, Fusarium cerealis, Fusarium poae, штампларини аниқлаш тизими йўлга қўйилди. Фузариум замбуруғини аниқлаш имконияти йўлга қўйилди. Шунингдек, буғдой ниҳоллари ва дони таркибида афлотоксин (Aflatoxin), охратоксин (Ochratoxin) мавжудлигини анилаш асосида замбуруғли касалликларга қарши ёки буғдойнинг чидамлилини оширувчи индукторлар аниланди. Лабораторияда табиий бирикмалар асосида буғдойни фузариум замбуруғига чидамлилигини ошириш хусусиятига эга бўлган индукторлар синтез қилинди. Олиб борилган тадқиқотлар асосида перепаратларнинг ўсимликлар ўсиши ва касалликларга жавоб реакцияларида иштирок этувчи генлар экспрессиясига таъсир этиши аниқланди. Шунингдек, аниқланган ноёб генлар устида чуқурроқ тадқиқотлар олиб бориш йўлга қўйилди.