Ўсимлик ва тупроқ анализи тадқиқот йўналиши

Лабораторияда ўсимлик ва тупроқ ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тизими бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Бунинг учун ўсимликни тупроқ таркибига мос ҳолда танлаш ва парваришлаш технологиялари масалалари бўйича изланишлар олиб борилади.

Биринчи ўринда тупроқ таркиби кимёвий, биокимёвий ва биологик жиҳадан таҳлил қилинади. Тупроқ таркибини ўзгартириш бўйича агрокимёвий тадқиқотлар олиб борилади. Тупроқни таркибига кўра баҳо берилади. Тупроқ ҳақидаги мавжуд маълумотлар асосида тегишли тарзда мутахассислар олиб бориладиган изланишларга жалб этиладилар: шароитга мос ҳолда тупроқ тегишли макро- ва микроэлементлар билан бойитилади ёки макро- ва микроэлементлар мувозанати шакллантирилади, тупроқ намлигини сақлаш ёки камайтириш технологиялари ишлаб чиқилади. Шўрланган тупроқларнинг туз таркиби мувозанатлаштирилади, қайта тикланади ёки шўрланишнинг олдини олиш бўйича тизимли тарзда тадқиқотлар амалга оширилади. Тайёрланган тупроқ ўсимликлар ёки қишлоқ хўжалиги ўсимликлари навларини танлаш учун тақдим қилинади.

Ҳар бир тупроқ шароитга мос ўсимликлар танланади. Танланган ўсимликлар учун парваришлаш технологиялари ишлаб чиқилади. Танланган тупроқ шароит учун ўғитлаш ва суғориш нормалари ишлаб чиқилади. Тупроқнинг таркиби билдирилган таклиф, мурожаат ёки ўсимликларнинг ривожланиш ҳолатига кўра таҳлил қилиб борилади. Қилинган башарот (диагноз) асосида тупроқда бўлаётган ўзгаришларнинг олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилади.

Ўсимлик тўқималарини кимёвий, биокимёвий ҳамда физиологик жиҳатдан таҳлил қилиш асосида тупроқларнинг ҳолатига баҳо берилади ёки тупроққа бериладиган макро- ва микоэлементларга эга бўлган ўғитлар бериш вақти ва муддатлари ишлаб чиқилади.

Ҳар бир ўсимлик учун тупроқнинг таркиби ва ҳолати бўйича диагностик харита ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилади. Ушбу диагностик харита асосида ўсимликларни танлаш, тавсия этиш, парваришлаш, ҳосилдорлик кўрсаткичлари бўйича тегишли маълумотларга эга бўлинади. Ўсимлик тўқималарини кимёвий ва биокимёвий таҳлил қилиб бориш асосида сифатли маҳсулотлар яратиш имкониятлари юзага келади.

Лабораторияда фундаментал, амалий тадқиқотлар олиб бориш асосида инновацион технологиялар яратилади. Яратилган инновацион технологиялар тегишли тарзда тадбиқ этиш бўлими (отдел внедрения) орқали ишлаб чиқариш тизимига жорий қилиб борилиши йўлга қўйилади.

Тупроқ ва ўсимликлар таҳлили учун тегишли тарзда ташкил этилган техник шароитлар:

1) тегишли техник талаблар асосида ускуналар билан жиҳозланган тадқиқот хоналари

2) Тупроқнинг кимёвий таркиби таҳлили.

3) Тупроқ ва ўсимлик ўртасида элементар алоқадорликни таҳлил қилиш.