“Мева-сабзавот ва агробизнеснинг иқтисодий ўсиши” мавзусида семинар тренинг ўтказилди

Семинарни проф.Ҳ.Қўшиев кириш сўзи билан очиб Гулистон давлат университети Табиий фанлар факультети “Экспериментал биология” лабораторияси ва Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорлида амалга ошириладиган бугунги семинар тренинг мақсади,фермер хўжаликлари ўзларининг шахсий бизнесларини юритиши учун жуда катта бир илмий-амалий кўникма олишларини айтиб ўтди ва уларга керакли тавсияларни бериб ўтди.

Wouter Petersman “Мева-сабзоват ва агробизнеснинг иқтисодий ўсиши” мавзусидаги тайёрланган презинтация ва слайдлар асосидаги маърузаси тингланди. Шу билан бир қаторда семинар тренинг иштирокчиларида туғилган саволларига тўлиқ жавоблар бериб мисоллар асосида тушунтириб ўтди. Ҳар бир фермер ҳўжалиги ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз бизнес режасини тузиб шу асосида амалий ишлар олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтди.

Шундан сўнг якка тартибдаги тадбиркор Суяров Абдулазиз сўзга чиқиб,тадбиркорлар ўзи етишриган маҳсулотини тан нархини белгилаб жаҳон бозирига олиб чиқса иқтисодий самарадорлиги ҳам юқори бўлишини таъкидлаб ўтди ўз сўзида.