УНИВЕРСИТЕТНИНГ “ЭКСПЕРИМЕНТАЛ БИОЛОГИЯ” ЛАБОРАТОРИЯСИДАН ЯНА БИР ЯНГИЛИК

БАТАТ (Ширин картошка) СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ТУПРОҚ-ИҚЛИМ ШАРОИТИ УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН ЯНГИ НОАНЪАНАВИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЎСИМЛИГИ


Батат (Ipomoea batatas)нинг ватани Жанубий Америка бўлиб, асосан, тропик мамлакатларда, дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларда экилади. Гектаридан 800-1200 центнер хосил олинади. Батат картошкаси қаламчаларидан кўпайтирилади. Экспериментал биология лабораториясида бир неча йиллардан буён олиб борилган биотехнологик, физиологик ва биокимёвий тадқиқотлар асосида бататнинг маҳаллий шароитда ўсиш-ривожланиш хусусиятлари тадқиқ қилинди. Олиб борилган биотехнологик тадқиқотлар асосида бататнинг Сирдарё вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган линиялари яратилди ва Хазина-2, Хазина-3. Хазина-4, ГулДУ-1 ва ГулДУ-2 номи билан нав сифатида давлат нав синаш комиссиясига тақдим этилди. Батат лаборатоорияда яратилган “Яшил технология” инновацион ишланмасининг битта кластерли йўналиши сифатида ишлаб чиқаришда ўз ўрнини топиши бўйича тегишли илмий хулосалар қилинди.