Тупроқ турлари, макро ва микроэлементлар, тупроқ таркиби ва тупроқ таҳлили натижалари мавзусида семинар тренинг ўтказилди

5-июн куни Гулистон давлат университети “Экспериментал биология” лабораторияси ва Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) билан ҳамкорлигида Ҳаралд Браунгарт (Harald Braungart) ва Умид Сайфудинов иштирокида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Harald Braungart ”Тупроқ турлари, макро ва микроэлементлар, тупроқ таркиби ва тупроқ таҳлили натижалари” мавзусидаги тайёрланган презентация ва слайдлар асосидаги маърузаси тингланди. Олиб келган Спектрофотометр, термостат, муфелний печь,элаклар жамланмаси, Ph метр,дисстелятор ва бошқа асбоб ускуналарнинг барчасини ишлатиб кўрсатиб берилди. Ҳар бир фермер ҳўжалиги ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз ерининг тупроғини олиб келиб 18 хил таркибини аниқлаш имконияти борлиги тушунтирилди.