Табиий бирималар асосида яратилган препаратларнинг ўсимликларни замбуруғли касалликларга чидамлилигини оширишдаги аҳамияти

Экспериментал биология лабораториясининг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” тадқиқот йўналишида ширинмия илдизидан ажратиб олинган глицирризин кислотас асосида яратилган комплекслар буғдойнинг замбуруғли касалликларга чидамлилигини оширувчи индукторлик хусусиятига эга эканлиги аниқланди. Шунинг билан бирга ушбу бирикмалар ўсимлик ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатини оширувчи энг муҳим табиий бирикмалар сифатида қайд этилди.