Анорнинг (Punica granatum L.) биотехнологик коллекциясини яратиш

С-А-2018-004 “Анор (Punica granatum L.)нинг биотехнологик коллекциясини яратиш ва патогенсиз кўчатларини олиш технологиясини йўлга қўйиш” мавзусида олиб борилаётган амалий тадқиқотлар асосида анорнинг анорнинг республика шароитида етиштирилаётган 24 та нави ҳамда Мирзачўл шароитига мос бўлган 1 та АҚШ (Вондефул) ва 1 та Афғонистон (Тошқурғон анори) давлатидан олиб келинган навларининг биотехнологик коллекцияси яратилди. Шунингдек, биотехнологик усуллар асосида яратилган патогенсиз кўчатлари гулистон давлат университети тажриба майдонлари ҳамда Мирзаобод туманининг “Асл анор” фермерлар коперацияси анорзорларида ўстирилмоқда. Етиштирилган анор меваларининг таркиби “Экспериментал биология” лабораториясида таҳлил қилиниб, сифат кўрсаткичлри ҳамда фармокологик хусусиятлари аниқланилмоқда.