Ўсимликлар биотехнологияси

Лабораторияда олиб бориладиган биотехнологик тадқиқотлар асосида тупроқ-иқлим шароитга мос бўлган ўсимликлар танланади ёки микроклонал усуллар асосида кўпайтирилади. Ин витро шароитда ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланишининг биологик ҳамда физиологик хусусиятлари тадқиқ қилинади.

Лаборатория ламинар бокс ўрнатиладиган 3 та, ўсимликлар каллус тўқималари ва культураланган намуналар ўстириладиган 4 та ин витро хонасига эга бўлиб 12000 лК тўлқин узунликдаги ёруғлик билан таъминлаш йўлга қўйилди. Лабораториянинг барча хоналарида бактериоцид лампалар ўрнатилди.