Интеллектуал мулк агентлиги

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛДА ҚУЙИДАГИЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Марказ номидан интеллектуал мулк агентлигига ихтиролар, фойдали моделлар, дастурларга патентлар олиш учун қисқа муддатларда талабномалар топширилади (Бу илмий-амалий фаолият билан юқори аҳамиятга эга. Марказнинг илмий фаолиятини юқорига кўтаради).

Марказ номидан хорижий ва маҳаллий илмий журналларга илмий мақолалар топширилади (Марказда олиб бориладиган ва олиб борилаётган йўналишлар стратегиясини белгилашда муҳим)

Марказ номидан илмий тадқиқот ишларини ихтисослашган илмий кенгашларда ҳиимоя қилиш учун диссертациялар тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш (Марказда олиб борилаётган ва олиб бориладиган фаолият натижалари сифатида аҳамиятга эга)

Марказ номидан инновацион ривожланиш вазирлигига илмий лойиҳалар (амалий, инновацион ва б.) тпоширилади. Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун инновацион ривожланиш вазирлигида маблағ олиш имконияти (лойиҳа учун грант маблағлари) юзага келади (Қўшимча иш жойларини ташкил этишда, илмий ходим, тадқиқотчи ва докторантларни жалб қилишда аҳамиятга эга)

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича 6 та халқаро ташкилот ва институтлар фаолият кўрсатади (ИКАРДА, ИВМИ, ИКБА, БИОХИЛМА-ХИЛЛИК, КАКААРИ, ФАО, ЖИРКАС). Ушбу халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш мақсадида, уларни таклиф этиб, давра суҳбати ёки форум ўтказилади. Давра суҳбати ёки форумга Ўзбеистонда қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият кўрсатаётган институтлар илмий марказ ва лабораториялар, вазирликлар таклиф этилади. (Бу марказни очилганлиги ва унинг фаолияти билан республика ва халқаро миқёсда таништиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу халқаро ҳамкорликларни йўлга қўйишда муҳим)

Марказни фаолиятини стимуляторлар, фунгицидларни лаборатория шароитида ишлаб чиқариш билан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлоади. Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган ўғит ҳам марказнинг инновацион фаолиятига асос бўлади (Бу кўрсаткичларни йўлга қўйиб ва бор йўналишларни реклама қилиш билан тез танитиш ва маблағларни жалб қилиш мимкин)

Инновацион ривожлантириш вазирлигидан мавжуд имконият ва лабораториялар фаолиятини асослаган ҳолда танч докторантурага 2020 йилга ўрин олиш мумкин. Докторант ларни марказда фаолият кўрсатиши илмий фаолиятни юқори даражада ривожлантириш имконини беради (Келгусида марказни институт даражасига олиб чиқишда муҳим)

Марказда илмий анжуман (республика ёки халқаро миқёсда) ўтказиш учун талабнома тлпширишимиз керак (Бу марказни республика ва халқаро миқёсда танитишга бир асос бўлиб хизмат қилади)

Тажриба майдонларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ (Бу илмий тадқиқотчиларни, илмий тадқиқот институтларини жалб қилиш имконини беради)

Илмий лабораторияларни ташкил этилиши ва тегишли приборлар билан таъминланиши республика (Инновацион ривожлантириш вазирлиги), Халқаро (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом итараққиёт банки ва бошқа фондлар) маблағини жалб қилиш имкониятини беради.